«Бавария» клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес ҳужумчи Роберт Левандовски мюнхенликлар клубини тарк этмаслигини айтиб ўтди.
«Левандовскининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси бор. У «Бавария»ни тарк этмайди», — дейди Хайнкес.
Польшалик футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Ҳозирда немис гранди Робертнинг олдинги чизиқдаги ишини енгилаштириш мақсадида яна бир ҳужумчи сотиб олишни мўлжалламоқда.