"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳужумчи Лиоенль Мессининг жамоадаги келажаги ҳақида бош қотирмасликни маъқул кўрмоқда.
Шу кунларда каталонияликлар президенти Хосеп Бартомеу аргентиналик футболчи билан бир умрлик шартнома тузишни кўзлаётганини маълум қилган эди.
"Месси ҳозир "Барселона"да ўйнамоқда ва биз келажак ҳақида кўп ўйлашни истамаймиз. Бўлмаган ишлар ҳақида бош қотирмаслик керак", - дейди Вальверде.