Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Начо АПОЭЛга қарши кечган ўйин (6:0) дан сўнг жамоадошлари Роналду ва Рамоснинг бир-бирлари билан яхши муносабатда эканликларини тасдиқлади.
“Роналду ва Рамос бир-бирлари билан аввалгидек ажойиб муносабатда бўлишмоқда. Улар жуда ҳам яқин дўст. Икки сардор орасида яхши муносабат бўлса, бу бутун жамоага таъсир ўтказади”, - дейди Начо.
Эслатиб ўтамиз, Роналду “Тотенхэм”га қарши учрашув (3:1) дан сўнг “қаймоқранглилар” билан шартномани узайтирмаслигини маълум қилганди.
Рамос эса бунга жавобан фақат мунофиқлар бундай ишни амалга оширишларини айтган. Натижада икки сардор орасида кичик келишмовчилик юзага келганди.