Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Россияда ўзбекистонлик боксчилар муваффақият қозонишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Россиянинг Белоярский шаҳрида бокс бўйича “Нефт мамлакатлари кубоги”да куни кеча ўзбекистонлик боксчилар ўзларининг дастлабки жангларини ўтказдилар.

Дастлаб ринггга кўтарилган Иқболжон Холдоров мезбонлар вакили Нурали Алиевга қарши рингга чиқди.

Рақибига нисбатан яхши ҳаракат қилган Иқболжон жангни анча фаол ўтказди ва якунда ғалабани қўлга киритди.

Рио олипиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ҳам турнирни юқори кайфиятда бошлади.

Озарбайжонлик Гошкар Сафарали Ҳасанбойга қарши жиддий қаршилик кўрсата олмади. Тўлиқ устунлик Ўзбекистоннинг фахри бўлган спортчи томонида бўлди.

Белоярскийда бўлиб ўтаётган мусобақада -52 кг вазн тоифасида Жасурбек Латипов ҳам иштирок этди.

Жасурбек илк босқичда россиялик Артур Ложниковга қарши рингга чиқди.

Жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланган Жасур жангни иккинчи рақамли боксчи сифатида ўтказди. Афсуски боксчимиз мағлубият сабаб дастлабки турда турнирдаги иштирокини тўхтатишга мажбур бўлди.

75  вазн тоифасида рингга кўтарилган Исроил Мадримов Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Илк жангда боксчимизга қозоғистонлик Амандик Манашевга қарши жангда иштирок этган рақибини нокдаун ҳолатига туширди.

Тўлиқ устунлик Исроил томонида бўлди ва ўзининг дастлабки жангида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 19:46, 24.11.2017.
Ўқилди: 13848 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.