Ҳозирда Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Реал” ҳамда “Малага” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмоқда.
Карим Бензема ўйиннинг 9-дақиқасида Роналдунинг узатмасидан сўнг ҳисобни очганди. Орадан 10 дақиқа ўтиб “Малага” футболчиси Ролан ҳисобни тенглаштирди. Кейинчалик Каземиро бурчак тўпидан узатилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйганди.
58-дақиқада Чори Кастро узоқ масофадан кучли зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди. 76-дақиқада “Малага” футболчиси Модричга нисбатан қўполлик ишлатди ва буни ҳакам пенальти дея белгилади.
11 метрлик жарима зарбасини Криштиану Роналду биринчи имкониятда амалга ошира олмади. Аммо қайтган тўпни дарвозага тўғирлаб ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди.
Марҳамат, ушбу голли вазиятни томоша қилинг.