“Монако” клуби ярим ҳимоячиси Тома Лемар ҳамон “Арсенал” жамоаси раҳбариятининг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.
Лондонлик клуб ёзда 22 ёшли франциялик хавбек учун 90 миллион фунт таклиф қилганди.
“Арсенал” январда яна бир бор Лемарни сотиб олишга уриниб кўради, аммо бу сафар таклифини анчагина камайтиради.
Жорий мавсумда Лемар 17 марта майдонга тушиб, 3та гол ҳамда шунча голли узатмага муаллифлик қилган.