Sports.ru сайтининг «Узбекская кухня» блоги бу сафар Ўзбекистон терма жамоаси етакчи ҳимоячиларидан бири Виталий Денисовдан катта интервью олди.
Қуйида Виталий ва Евдоким Раимов (муаллиф) ўртасида кечган суҳбатнинг биз учун энг қизиқарли томонлари билан танишишингиз мумкин.
- «Локомотив» чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. Сизнингча, бунинг асосий сабаби нима?
- Биринчи навбатда, машғулотлар ва ўйинлар давомидаги тинимсиз меҳнатни тилга олишим мумкин.
- Матбуотда «Зенит» чемпионатнинг асосий фаворити сифатида тилга олинмоқда, барибир...
- Ҳозирги кунда газеталарни кам ўқияпман. Умуман олганда, барчаси матбуотда эмас, майдонда ҳал бўлади. Агар «Зенит» чиндан ҳам, кучли бўлса, унда чемпионликни тантана қилади.
- Сиз кўрган аввалги мураббийлар билан солиштирганда, Сёминнинг ўзгачалиги айнан нималарда сезилади?
- Тўғриси, ҳеч қачон мураббийларни ўзаро таққосламайман. Ҳар бирининг ўзига хос устунлигию, яхши томонлари бўлади.
- Сайтдаги форумлардан бирида шундай ёзилди: «Тор, ўзингга кел. Доимгидек ўйна». Айни пайт асосий таркибдан тушиб қолганингизни қандай изоҳлайсиз?
- Аслида ўрнимни йўқотиб қўйганим йўқ. Шунчаки, жароҳат сабаб, даволандим, жамоа бу вақтда менсиз ўйнади. Шу билан бирга кетма-кет ғалабаларга эришди. Бош мураббий бор, барчасини ўзи ҳал қилади.
- «Пахтакор» мактабида сиз билан бирга таҳсил олган йигитлардан кимлар терма жамоа даражасига чиқишган?
- Бундайлар кўп. Дейлик, Санжар Турсунов. У билан 6-7 ёшдан танишмиз. Саша Лобанов, Марат Бикмаев, Анзур Исмоилов, Акмал Шораҳмедов, Саша Клецков билан ҳам болаликдан бирга тўп сурганмиз. Яна Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаев ҳам бор.
- Ўзбек футболидаги муаммолардан бири - бу ёшни кичрайтириш. Ҳозиргача буни бир футболчи тан олган - Илёс Зейтуллаев. Асл ёшини яширган ўзбекистонлик футболчиларни биласизми? Фамилияларни айтишингиз шарт эмас.
- Тўғриси, ҳеч кимни «кавламаганман». Менимча, бу муаммо битта мамлакатга дахлдор эмас. Айтайлик, Россия футболида ҳам шундай иллат бор. Мана, Африкада бунинг ортидан қандай можаролар чиқди. Хуллас, ёшни кичрайтириш айни кунда бутун жаҳон футболи муаммосидир.
- Миш-мишларга қараганда, Ольга Смородская вақтида сизга Россия фуқаролигини таклиф қилган экан...
- Менга Украина паспортини ҳам бермоқчи бўлишган. Агар Россия паспортини олганимда, нима ўзгарарди? Бу ерда Ўзбекистон термаси сафида ўйнаганим учун барибир, легионер ҳисобланардим-ку.
- Норасмий маълумотларга қараганда, Вадим Афонин ва Марат Бикмаевда Россия паспорти бор.
- Бу борада нимадир дейишим ноўрин. Бордию, мен ҳам Россия фуқаролигини олсам, ушбу мамлакатда яшашим осонлашадими?
- Дейлик, хорижга чиқишда муаммо сезмасдингиз.
- Билмадиму, Ўзбекистон паспорти билан ҳам бутун дунёга чиқдим. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Эҳтимол, қаердадир кўпроқ турарман, баъзан виза олиш узоқроққа чўзилар. Лекин умуман муаммога учрамадим. Жамоа билан бутун Европани айланиб чиқдим, Америкада бўлдим, Англияда ҳам. Қайтараман, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ.
- Россия чемпионатидан ўрин олган «Рубин»га қарши учрашувда кимнидир ҳақоратлаганингиз учун 60000 рубль жарима тўлагансиз. Фаолиятингиз давомида мукофот пуллари ҳам олгансиз, албатта. Сир бўлмаса, энг катта мукофот суммаси қанча?
- Мукофотлар? Албатта, бонуслар бор. Лекин клублар сирини очишни истамайман. Қайсидир вазифани бажарганимиз учун яхшигина мукофот пули олганмиз. Мисол учун, Днепропетровскда ўйнаганимда, битта ғалаба учун 50 мингдан ваъда қилишганди.
- Юрий Сёминга ўзбекистонлик қайси футболчини тавсия эта оласиз?
- Очиғи, кўплаб ҳамюртларим билан битта клубда ўйнашни истардим. Лекин қандай ўйинчи кераклигини Юрий Паличнинг ўзи билади. Қолаверса, селекционерлар турли терма жамоаларда ўйнайдиган кўплаб футболчиларни кузатиб боришади.
- Ўзбекистон терма жамоасига бу сафар жаҳон чемпионати йўлланмасини ютиш учун нима етишмади? ДАВОМИ