Айни пайт ижара келишуви асосида «Бавария» шарафини ҳимоя қилаётган «Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ортга қайтмоқчи эмас. Бу ҳақида унинг дўсти - колумбиялик қўшиқчи Пипе Пелаеса гапирди.
«Хамесдан охирги марта «Реал» ҳақида сўраганимда, у ўйламай туриб, Мадридга қайтишни сира истамаслигини айтганди.
Шу-шу бу ҳақда бошқа савол берганим йўқ. Хамеснинг келажак режалари билан қизиққанимда эса, яқин орада нима қилишини аниқ билмаслигини, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, «Реал»га қайтмаслигини таъкидлади» - деди Пелаеса.