Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

АПЛ. «Манчестер Сити» яна иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Англия премьер лигасининг 15-тур учрашувлари ўз поёнига етди.

Мазкур турни «Манчестер Сити» ҳамда «Вест Хэм» ўртасидаги супер-ўйин якунлаб берди. Ва унда «шаҳарликлар» 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Баҳс одатдагидек «Манчестер Сити»нинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. Тайм ўрталарига келиб эса меҳмонлар ўйинни бироз майдон марказига сура олишди.

Тайм охирларига келиб кутилмаганда мезбонлар дарвозаси ишғол этилди. Аниқроғи, 44-дақиқада қанотдан етказиб берилган тўпни Анжело Огбонна боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа тайм якунланди.

Иккинчи бўлимда эса ҳақиқий ҳужумкор «Сити»ни кўринди ва «Вест Хэм» дарвозаси олдида ҳужумлар ёмғирини уюштирди.

Мазкур ҳолат эса, албатта, ўз мевасини берди ва 57-дақиқада Стерлингнинг тўп узатишидан сўнг Никлас Отаменди мувозанатни тиклади.

Мезбонлар бу билан тўхтаб қолишгани йўқ, аксинча голдан руҳланиб, янада катта куч билан олдинга ўтишди. Баъзи ҳолатларда омад мезбонлардан юз ўгирган бўлса, баъзи ҳолатларда Адрианнинг супер сейқлари «Вест Хэм»ни асраб қолганди.

Аммо бу ҳолат ҳам «болғачилар»га ёрдам бера олмади. 83-дақиқага келиб, Кевин де Брюненинг ажойиб узатмасидан сўнг Давид Сильва енгилгина ижро етган заргарона зарбаси билан ҳисобни жамоасининг фойдасига ўзгартирди ва манашу ҳисоб якунда «Манчестер Сити»га 3 очко билан бирга кетма-кет 13-ғалабани тақдим этди.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 15-ТУР

МАНЧЕСТЕР СИТИ – ВЕСТ ХЭМ 2:1 (0:1)

3 декабрь, «Этихад Стэдиум»

Голлар: 0:1 – 44 Огбонна, 1:1 – 57 Отаменди, 2:1 – 83 Сильва.

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Отаменди, Мангаля, Данило (Габриэл Жезус, 46), де Брюйне, Сильва, Сане (Бернарду Силва, 90), Делф, Стерлинг, Агуэро (Фернандиньо, 85).

Вест Хэм: Адриан, Сабалета, Масуаку, Крессуэлл, Огбонна, Антонио (Айю, 88), Обианг, Лансини (Арнаутович, 69), Райс, Фернандеш, Куяте (Сако, 43).

Огоҳлантиришлар: Райс (17), де Брюйне (59), Адриан (90), Габриэл Жезус (90+4).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:31, 03.12.2017.
Ўқилди: 3471 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик