Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ОЧЛда иштирок этадиган уч жамоа номи маълум. «Бунёдкор»дан эса антирекордни кутиб олинг!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубогининг финал учрашуви якунланганидан сўнг Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида 2018 йил Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган учта клуб номи маълум бўлди.

Унга кўра, Ўзбекистон клублари учун ОЧЛдан “1+2” схемасида (бир клуб тўғридан-тўғри, иккитаси эса саралаш орқали) йўлланма берилганди.

Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида ғолиб чиққан “Локомотив” Осиё Чемпионлар Лигасида тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Олий Лигада кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган “Насаф” ва “Пахтакор” жамоалари саралаш баҳсларида иштирок этиб, гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қилиб кўришади.

Ўзбекистон Олий Лигасида 4-ўринни олган ва Кубокда  финалчи бўлган “Бунёдкор” келаси мавсум Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этмайди.

ОФК Ўзбекистонга “1+2” схемасида (1 та клуб тўғридан-тўғри, 2 таси эса саралаш орқали) квота ажратганди.

Шундай қилиб, кетма-кет 10 мавсум Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиб келаётган “Бунёдкор” ўз тарихида илк маротаба ушбу нуфузли мусобақада иштирок этмайдиган бўлди.

Маълумот учун, “Насаф” ҳамда “Пахтакор” саралаш босқичининг сўнгги босқичида Қатар ва Иордания клубларига қарши баҳс олиб боришади.

30 январь. “Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал-Файсали” (Иордания).

30 январь. “Ал-Гарафа” (Қатар) – “Пахтакор” (Ўзбекистон).

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” стадионидаги учрашувнинг финал ҳуштаги чалингандан сўнг мухлислар тўсатдан майдонга югуриб чиқишганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, мухлислар совға учун тарқатилган тўпларни биринчи бўлиб олиш мақсадида майдонга югуриб чиқишган.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 21:48, 04.12.2017.
Ўқилди: 12658 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3131]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2271]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2016]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1763]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1748]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1606]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1419]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1387]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1360]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик