Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Диёр Туропов: «Локомотив»га керак бўлсам, қоламан, албатта»

Баҳо:
+ | -

Биласиз, «Локомотив» қаторасига иккинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди.

«Темирйўлчилар» якунланган мавсум масофасини дарҳақиқат, юқори кайфиятда босиб ўтишди.

Дейлик, янги-эски чемпион сўнгги турда ҳамшаҳри «Бунёд-кор»ни чиройли тарзда мағлубиятга учратди - 3:2. Шу билан «Локомотив» ҳисобидаги очколар сони роппа-роса 70тага етди.

Диққатга сазовор томони, Мирко Йеличич ва Андрей Микляев шогирдлари 30та учрашувнинг 22тасида ғалабани тантана қилишди. Хуллас, чемпионат давомида атиги 4тадан дуранг ва мағлубият қайд этишди.

Шунга яраша тўплар нисбати ҳам ажойиб кўринишга келди - 67-20. Бошқача айтсак, олий лига-2017нинг энг сермаҳсул жамоаси мақоми ҳам айнан «Локомо-тив»га насиб этди.

Тушунарлики, Ўзбекистоннинг икки карра чемпиони келаси мавсум ОЧЛдаги курашни тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлайди.

Биз Ўзбекистон кубоги финали, яъни «Бунёдкор»га қарши кечган кечаги ҳал қилувчи ўйин олдидан «Локо»нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Диёр Туроповни суҳбатга чорлаб, унинг финалолди фикрларию, мавсум бўйича таассуротлари билан қизиқдик.

- Диёр, аввало, сиз ва жамоадошларингизни навбатдаги чемпионлик унвони билан табриклаймиз.

Чемпионатнинг сўнгги ўйинида «Бунёдкор»ни мағлубиятга учратдинглар ва бу сизлар учун чиройли якун бўлди. Умуман, 5та гол урилган ўша ўйинга қандай ёндашгандинглар?

- Табрик учун раҳмат. Энг муҳими, сўнгги турда мухлисларга ҳар томонлама ёқадиган ўйин кўрсатдик. Аслида учрашув натижаси иккала томонга ҳам турнир жадвали нуқтаи назаридан ҳеч қандай таъсир қилмасди.

Айнан шунинг учун бўлса керак, футболчилар майдонда ортиқча босимни сезмай, эркин ҳаракатланишди. Муҳими, бу ҳолат ўйиннинг ҳужумкор руҳда кечишини таъминлади.

Эҳтимол, айрим мухлислар «Локомо- тив»нинг майдонга иккинчи таркиб билан билан тушишини кутишгандир. Ҳар ҳолда, чемпионлик масаласини ҳал этишга улгургандик. Амалда эса бошқача бўлди.

Зеро, ўз майдонимиздаги сўнгги ўйинда мухлисларимизни янада қувонтиришни ўйладик ва бунинг учун бор имкониятимизни ишга солдик. Кўргандирсиз, йигитлар майдонда борларини бериб ўйнашди.

Натижа ҳам шунга монанд кўриниш олди. Ҳа, тан оламан, қайсидир жабҳаларда омад биз томонда бўлди. Энг муҳими, чемпионатга яхши якун ясадик.

- Мураббийлар таъкидлашганидек, бу ўйин кубок финали олдидан ҳар икки жамоа учун расмий ва жиддий «репетиция» вазифасини ўтаб берди. Шу маънода айтсак, ҳозирги «Бунёдкор» ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- «Бунёдкор»нинг айни ҳолати биринчи даврадагига нисбатан кескин фарқланади. Дейлик, ўйин услуби мутлақо ўзгарди. Футболчиларнинг ўйинга ёндашувлари ҳам бошқача. Эндиликлар бир-бирларини анча тушуниб ҳаракат қилишмоқда.

Қисқаси, ижобий томонга ўзгариш катта. Ишончим комил, агар «Бунёдкор» биринчи даврада ҳам ҳозиргидек ўйнаганидами, чемпионатни кучли учликда якунларди, албатта. Яъни жамоага танаффусгача кўп очко йўқотгани панд берди.

- Табиийки, кубок финали чемпионат доирасидаги ўйинга сира ўхшамайди.

Боз устига, ҳал қилувчи баҳс учун «Бунёдкор» стадиони танланди. Нима деб ўйлайсиз, мезбонлик фактори «қалдирғочлар»га қўшимча имконият бағишлайдими?

- Ҳа, фикрингизга қўшиламан. Кубок ва чемпионат ўйинлари ўртасида катта фарқ бор. Биринчидан, финал битта ўйиндан иборат ва бунда биргина хато ҳам қимматга тушиши ҳеч гап эмас.

Ўз-ўзидан аён, миллий чемпионатда совринсиз қолган «Бунёдкор» бор умидини кубок финалига қаратган. Яъни бу ўйиндаги ғалаба орқали ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилган. Лекин бизда ҳам ўзига яраша орзу-истакларимиз бор.

Дейлик, худди ўтган йилдагидек «олтин дубл»га эришишни истаймиз. Демакки, финалда бор кучимизни сарфлаймиз. Ахир мухлисларимиз шуни кутишяпти. Ҳа, «Бунёдкор» ўз майдонида ўйнайди ва табиийки, унинг мухлислари кўпроқ бўлиши мумкин.

Лекин олдиндан хулоса чиқариш ярамайди. Шахсан мен имкониятларни 50га 50 кўринишида баҳолайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бўлажак қарама-қаршиликда мухлислар ютишади. Бинобарин, финал ўз номига муносиб тарзда ўтишига шубҳаланмайман.

- Об-ҳаво ҳам таъсир қилиши мумкинми? Масалан, совуқ...

- Футболда об-ҳаво икки жамоага бирдек таъсир қилади. Тўғри, ноқулай шароит кутилмаган хатолар кўпайишига олиб келиши мумкин.

Бунда тўп билан муомала қилиш қийинлашади ва футбол сифатига путур етади. Лекин умид қиламанки, финалда ҳаммаси ўз жойида бўлади.

- Иштиёқ зарурлиги тайин. Хўш, «Бунёдкор»ни яна ниманинг эвазига енгиш мумкин, сизнингча?

- Тажриба ҳисобига. Асосийси, хавфли вазиятларни голга айлантиришда оқсамасак, бас. Лекин иштиёқ катта роль ўйнайди, барибир. Қолаверса, финалда барча футболчилар ва мураббийларда ҳаяжон сезилса керак.

- Ғалабага «Бунёдкор» кўпроқ муҳтож. Боиси, рақибларингизда ОЧЛга чиқиш учун бошқа йўл йўқ. Бу жиҳатни ҳам инобатга оляпсизларми?

- Албатта. Аммо «Бунёдкор» футболчилари ғалабани қанчалик истаётган бўлсалар, биздаги хоҳиш уларникидан асло кам эмас. Зеро, клубимиз раҳбарлари зиммамизга биллур совринни ҳам бошимиз узра баланд кўтариш вазифасини юклашган.

- Диёр, энди чемпионатга қайтамиз - қайси ўйинлар жамоангиз учун кутилмаган натижа тақдим этди? Яъни қай бирларида рақибдан сезиларли устунликка эриша туриб, очко йўқотдинглар?

- Бундай ўйинлар кўп кузатилгани йўқ. Масалан, биринчи даврада «Шўртан»га қарши учрашувда имкониятни бой бердик.

Аслида Ғузордаги ўша ўйин давомида кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтиргандик, бироқ амалда уларнинг ҳеч биридан унумли фойдаланолмадик.

Қизиқ ҳолатни қарангки, турнир жадвалининг сўнгги поғоналаридан бирини банд этган «Шўртан» ўз майдонида Тошкентнинг 3та жамоасини ҳам енгиш уддасидан чиқди.

- Шахсан сизга «Локомотив» иштирокидаги қайси ўйин кўпроқ ёқди?

- Охирги турда «Бунёдкор»га қарши кечган ўйинимиз чакки чиққани йўқ. Аммо энг маъқул келгани - бу ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги учрашув.

Ўша, яъни Тошкентда Саудия Арабистонининг «Ал-Тавон» клубига қарши кечган ўйин ёдда қоларли бўлди - 4:4 ҳисобида жанговар дуранг. Бунақаси кам учрайди.

Ўйлайманки, стадионга тушган мухлислар ҳам кўрсатилган футбол сифатидан тўлиқ қониқишганди. Эҳ, агар сўнгги дақиқада дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормаганимизда, «плей-офф» бос-қичига йўл олардик.

Афсуски, голларга бой чиройли ўйинда икки очко йўқотилгани ортидан гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаролмагандик. Шунга қарамай, мавсум давомидаги энг эсда қоларли ўйин сифатида айнан ўша баҳсни тилга оламан.

- Умуман, ОЧЛдаги омадсиз иштирокнинг асосий сабаби аниқландими? ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:36, 05.12.2017.
Ўқилди: 2520 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.