Кириш Регистрация

Клаттенбург: "Моуриньо туфайли АПЛдаги ҳакамлик фаолиятимни ташлаганман"

Баҳо:
+ | -

Англиялик собиқ ҳакам Марк Клаттенбург АПЛдаги ҳакамлик фаолиятини ташлашга нима сабаб бўлганини айтиб берди.

Ҳакам шундан сўнг Саудия Арабистони Футбол федерацияси ҳакамлар қўмитасига ишга ўтиб кетган.

"Мен Уэйн Руни Бобби Чарльтоннинг рекордини янгилаган ўйинда ҳакамлик қилдим. Учрашувдан сўнг олдимга Моуриньо кирди ва мени "Сток Сити" дарвозасига пенальти қўймаганликда айблай бошлади.

"МЮ" ўйинларида ҳакамлик қилиш ҳар доим қийин бўлган. Жуда яхши ишлаганимга шубҳам йўқ эди. Моуриньо танқид қилганда, тўп ўйинчинигнг қўлига эмас, кўкрагига текканига амин эдим. Аммо Моуриньо хаёлимда иккиланиш уруғини экиб қўйди.

Уйга қайтаётиб, хато қилганим ҳақида гумон қилдим. Воқеаларга муносабатим ўзгарди. Бундай ишлашда давом этаманми, ҳакамлик қиламанми, ўйланиб қолдим.

Узоқ ўйланиб, бу ишдан худди аввалгидек завқ ололмаслигимни тушундим. Шундан сўнг ҳакамликни ташладим", - дейди Клаттенбург.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:32, 06.12.2017.
Ўқилди: 5003 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.