“Манчестер Сити” клуби бош мурабийи Пеп Гвардиола “Шахтёр”дан учраган мағлубият (1:2) дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ғалаба қозониш учун ўйин охиригача бор кучимизни ишга солдик. Яхши ўйин намойиш қила олдик деб ўйлайман.Асосан ёш футболчилар ўйинидан қониқиш хосил қилдим, улар жон жаҳтлари билан курашишди.
Мағлубият бизнинг касбимизни ярми ҳисобланади. Тўғри ўйинда хатоларга йўл қўйдик. Балки мағлубиятга учраганимиз сабабини футболчилар ҳаволаниб кетишгани ва рақибни менсишмаганида деб ўйлайман.
Бундан кейин футболчилар ким билан ўйнашларидан қатий наъзар бор кучлари билан ҳаракатланишади, бу ўйин бизга дарс бўлди. Энди мағлубиятни унутиб кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак”, - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” АПЛнинг кейинги турида “Манчестер Юнайтед”га қарши беллашади.













