Италия футбол федерацияси "Ювентус" посбони Жанлуижи Буффон учун хайрлашув учрашуви ташкиллаштирмоқчи.
Учрашув "Ювентус" стадионида ёки "Парма" клуби стадиони - "Эннио Тардини"да бўлиб ўтиши мумкин.
39 ёшли посбон 2001 йилда 53 миллион евро эвазига "Ювентус"га ўтиб, тарихдаги энг қиммат дарвозабонга айланган эди.