"Овьедо" клуби ва Исланди терма жамоаси футболчиси Диего Йоханессон унинг барча 23 жамоадоши жаҳон чемпионатида Аргентина термасига қарши ўйиндан сўнг Лионель Мессининг футболкасини олмоқчи эканини айтди.
Аргентина ва Исландия 16 июнь куни "Откритие Арена" стадионида ўзаро ўйнайдилар
"Дунёнинг энг яхши ўйинчиси - Лионель Мессига қарши ўйин - бироз қўрқинчли. Бизнинг барча ўйинчилар унинг футболкасини олишни истамоқда. Албатта, у биринчи сўраганга беради. Шундай экан, Месси 23 та футболка тайёрлаб қўйсин", - дейди Йоханессон.