"Челси" бош мураббийи Антонио Конте ЕЧЛ 1/8 финали қуръаси ҳақида фикр билдирди.
11 декабрь куни ташланадиган қуръада лондонликларга "Барселона", "ПСЖ" ва "Бешиктош" клубларидан бири дуч келиши мумкин.
"Бу босқичда қайси жамоа яхши, қайси жамоа унчалик маслигини айтиш жуда қийин. Бу икки жамоанинг тарихи ва тажрибасидан келиб чиқиб айтиш мумкинки , "Барселона" ва "ПСЖ" - жуда кучли жамоалар. Улар бу мусобақа фаворитларидир. Аммо биз у "Барселона", "ПСЖ" ёки "Бешиктош" бўладими, исталган рақибга тайёр бўлишимиз керак", - дейди Конте.