"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Алекс Фергюсон "Спортинг"дан манчестерликлар сафига ўтгунча Криштиану Роналдуга кимлар харидор бўлганини маълум қилди.
"2003 йилда Роналду ва Жоре Мендеш билан гаплашганимда, улар тезроқ ҳаракат қиишимни, акс ҳолда Криштиануни "Арсенал" ва "Реал" сотиб олмоқчи бўлаётганини айтишди. Мен Роналдуга "МЮ"га ўтишни таклиф қилдим. У буни онаси билан маслаҳатлашиши кераклигини айтган эди.
Роналдунинг онаси билан Мендешни кўндирган нарса, биз ёш футболчини ташлаб қўймаслигимиз ва асосий таркибдан жой беришимиз бўлган деб ўйлайман. Бизда унинг жамоага мослашиб кетиши учун режа бор эди.
Кальдерон "Реал" президентлигига қайта сайланиш учун ҳаракат қилаётган эди ва қурол сифатида Роналдудан фойдаланди, бу нотўғри эди. 2009 йилда ҳокимият тепасига Перес келди ва у билан трансферни келиши осон бўлди. Мендеш ўзининг аойиб томонларини кўрсатди ва моддий томондан йўқотишга учрасада футболчининг келажаги учун ҳаракат қилди", - эслайди Фергюсон.