"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро АПЛнинг 16-турида "Манчестер Юнайтед" билан дерби олдидан фикрларини билдирди.
"Дерби - йилнинг энг муҳим ўйини. Биз бир шаҳарда яшаймиз. Ўйиндан сўнг одамлар ўз танишларига "менинг жамоам ютди" деб айтадилар. Шунинг учун дерби - биз учун энг муҳими ва бугун ғалаба қозонишга умид қиламиз.
Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мен бу ерда, клубда бахтиёрман ва АПЛнинг дунёёдаги энг яхши лига деб биламан", - дейди Агуэро.