“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, Филиппе Коутиньо “Ливерпуль” раҳбариятидан ёзда ўзини Каталония клубига сотиш бўйича кафолат сўрамоқчи.
“Барселона” клуби Коутиньони сотиб олиш учун уч маротаба таклиф жўнатди, лекин барчасида рад жавобини олган эди.
Футболчини сўнгги нархи 114 миллион фунт стерлингни ташкил қилади.
Маълумот учун, бу мавсумда Коутиньо АПЛда 8 ўйин ўтказиб, 4 та гол муаллифига айланган.