Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Икром Алибоев «Пахтакор»га ўтмаган

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 2017 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етганига ҳали унча кўп вақт бўлгани йўқ.

Айни дамда “Локомотив” жамоаси аъзолари янги мавсум тадоригини бошлаш олдидан қисқа таътилга чиқишган.

Яқинда спорт сайтларида “Локомотив” жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоевнинг “Пахтакор” билан келишувга эришгани ва келаси мавсумни айнан мана шу клуб сафида ўтказиши аниқ бўлиб улгургани ҳақида маълумот чиқди.

Бироқ “Локомотив” ПФК матбуот хизмати шуни маълум қиладики, Икром Алибоев ҳали ҳамон Ўзбекистон чемпиони аъзоси саналади. Футболчининг “темирйўлчилар” жамоаси билан амалдаги шартномаси мавжуд. Қолаверса, “Локомотив” “Пахтакор”дан Алибоев масаласи бўйича расмий таклиф олганича йўқ.

“Локомотив” жамоасидаги футболчиларнинг келди-кетдилари тўғрисида клуб расмий сайтида маълум қилиб борамиз.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 19:37, 12.12.2017.
Ўқилди: 4755 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.