“Атлетико” ва “Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти ҳужумчи Антуан Гризманни келаётган ёзда “Барселона” таркибига ўтишини айтишмоқда.
Ўтган ёзги трансферлар ойнаси вақтида францияликни “МЮ” сотиб олиш учун ҳаракат қилганди. Бироқ мадридликлар ФИФА таъқиқига учраганидан кейин бу трансфер амалга ошмаганди.
“Юнайтед” ҳали ҳам 26 ёшли футболчига бўлган қизиқишни йўқотмаган. Бироқ “Барселона” бу курашда устунроқ бўлиши кутилмоқда.
The Independent хабарига кўра, “Атлетико”дагилар футболчининг Каталония клубига кўчиб ўтиши деярли аниқ бўлиб қолганини айтишмоқда.
Футболчининг трансфер нархи 100 миллион евро бўлиши кутилмоқда.