“Аталанта” клуби бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Gazzetta Sports Awards лауреати бўлди.
Мутахассис Италияда йил мураббийига айланди. Унинг бу совринни олишига сабаб жамоасининг миллий чемпионатда 4-ўринни эгаллагани бўлган.
Йил кашфиёти сифатида “Торино” ҳужумчиси Андреа Белотти эътироф этилди. Франческо Тотти ва Альберто Контадор “Афсона” совринига лойиқ кўрилди. “Ювентус” йил жамоаси деб топилди.