“Ювентус” жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон яна бир совринни қабул қилиб олди.
Посбон Италияда йил спортчиси номини қўлга киритди, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport. Маросим Миланда ўтказилди. Унда у ёшлигидаги кумирини кўрди, шунингдек, Икер Касильясдан табрикни қабул қилиб олди.
Олдинроқ айтилганидек, Андреа Белотти йил кашфиёти, Жан Пьеро Гасперини эса йил мураббийи деб тақдирланди.