Хитойнинг “Хэбэй Чайна Форчун” клуби “Барселона” ҳимоячиси Хавьер Маскеранони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Mundo Deportivo хабарига кўра, хитойликлар унга йилига 7 миллион евро маош таклиф қилмоқчи. Бу сумма унинг “Барселона”даги маошидан бироз юқорироқ. Трансфер учун 6 миллион евро таклиф этилмоқда.
“Барселона” эса аргентиналик учун 10 миллион евро сўрамоқда. Футболчи қишдаёқ клубни тарк этиш ниятида бўлиб турибди.