Анлиянинг “Ливерпуль” жамоаси “Атлетико” аъзоси Шиме Врсалькони сотиб олиши мумкин.
Мерсисайдликлар ҳимоячи учун 33 миллион евродан воз кечишга тайёр турибди. 25 ёшли футболчи “матрасчилар” таркибида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Шунинг учун ҳам жамоадан кетишга ҳаракат қилмоқда.
Олдинроқ Врсалькога “Наполи” ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқаганди.