Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Халқаро мусобақа чемпиони бўлган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси юртимизга қайтиб келди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тайландда ўтган Халқаро мусобақа финалида Япония терма жамоасини мағлубиятга учратиб, чемпионликни қўлга киритгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун терма жамоамиз вакиллари тонг саҳарда юртимизга қайтиб келишди. Чемпионларни Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аэропортида ЎФФ масъуллари, футболчиларнинг яқинлари, мухлислар ва ОАВ ходимлари тантанали равишда кутиб олишди.

ЎФФ вице-президенти Шоакром Исроилов вакилларимиз қўлга киритган бу натижа катта ғалабаларнинг бошланиши эканини, мазкур футболчилар келгусида миллий терма жамоамиз таркибида ҳам шундай ютуқларга эришиб, халқимизни хурсанд қилиб юриши учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади.

Ёшлар терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров халқаро мусобақа ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Бу мусобақа январда бошланадиган Осиё чемпионати олдидан биз учун тайёргарлик вазифасини бажариб берди. Мусобақа давомида футболчиларнинг ҳолатини кўздан кечириб, турли тактикаларни синовдан ўтказдик. Асосий мақсадимиз январда Хитойда бўладиган Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиш. Таркибимиздаги кўплаб ёшлар катта салоҳиятга эга. Уларнинг даражасини янада ошириб, миллий терма жамоага муносиб номзодларни тайёрлаш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз”.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:41, 17.12.2017.
Ўқилди: 3998 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.