Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ҳақида гапирди.
“Зидан – энг яхшиси. Бу борада бошқа гапим йўқ. У бизнинг мураббийимиз бўлганидан жуда хурсандмиз. Ҳар доим ҳам яхши футболчилар зўр мураббий бўла олмайди. Бироқ Зиданда бундай бўлмади”, - дейди Рамос.