Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

"Насаф": U-23 терма жамоамиз билан назорат учрашуви бўлади

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар қилганимиздек, янги мавсум тайёрлигини давом эттираётган жамоамиз, мамлакатимизнинг U-23 терма жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушади. Воҳалик футбол ишқибозлари қизиқарли учрашув гувоҳига айланиши мумкин.

Назорат учрашуви 22 декабр жума куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионимизда бўлиб ўтади. Учрашув аввал хабар берганимиздек соат 15:00да эмас, балки 17:00да бошланадиган бўлди.

Ўзингизга маълум, U-23 терма жамоамизга таниқли мураббий Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилмоқда.  Терма жамоамиз, 9-15 декабрь кунлари Таиландда бўлиб ўтган “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этишиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди.

Айни пайтда жамоа таркиби қуйидаги футболчилардан иборат:

Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Достон Турсунов (“Нефтчи”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Акром Комилов ("Бунёдкор"), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-192”), Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”);

Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

Бўлажак назорат учрашуви, U-23 терма жамоамиз учун 2018 йил январ ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.  

Барча футбол ишқибозларини ушбу учрашувга таклиф этиб қоламиз. Стадионга кириш ҳамма учун эркин.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 22:20, 19.12.2017.
Ўқилди: 3080 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.