Англиянинг “Ливерпуль” жамоасига “Монако” клуби аъзоси Тома Лемар керак.
Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп анча вақтдан буён Лемарнинг ўйинларини кузатиб келмоқда.
Унинг тахминий трансфер нархи 90 миллион фунт бўлиши кутилмоқда. Французга шунингдек, “Арсенал” ва “Челси” каби жамоалардан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. Бироқ унинг ўзи “Ливерпуль”га ўтишни истайди.
Яна “Барселона” ҳам Лемарни ўз сафига чорламоқда. У Коутиньга альтернатив сифатида кўрилмоқда.