“Интер” жамоаси раҳбарияти Украинанинг “Шахтёр” клуби ярим ҳимоячиси Бернард хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
“Нерадзурри”ларнинг техник координатори Вальтер Сабатини ва спорт директор Пьеро Аузилиолар 25 ёшли футболчининг ўйинларини кузатиб бормоқда, деб хабар беради Tuttosport нашри.
Бернарднинг “Шахтёр” билан шартномаси яқинлашиб келаётган ёзда якунланади. Олдинроқ бу футболчининг хизматларига Хитойнинг “Жиангсу Сунинг” томонидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида маълумотлар тарқаганди.