“Ливерпуль” дарвозабони Симон Миньоле октябрь ойида “Тоттенхэм” (1:4) жамоасидан учралган мағлубият жамоаси учун катта бурилиш бўлганини айтди
“Ўша ўйиндан кейин айрим жиҳатлар ойдинлашди: ниманидир ўзгартириш керак. Мағлубиятни муҳокама қилдик ва ўзгаришларни бошладик. Барча ҳимоявий ўйиндан воз кечишни маъқул кўрди ва прессингга асосланган вариантни маъқулладик.
Энди қарши ҳужумлардан гол ўтказиб юбормаслик ва рақибларга очиқ худудлар қолдирмаслик борасида изланяпмиз. Барча буни тўғри тушунмоқда”, - дейди Симон.