Кириш Регистрация

«Эль-Класико» тўпурарлари. Роналду ва Месси ўртасидаги кураш давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

3 декабр куни бутун дунё футбол мухлислари интизорлик билан кутаётган «Эль-класико» бўлиб ўтади. Биз шу муносабат билан «Реал» ва «Барселона» жамоалари тўқнашувида энг кўп гол урган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз. 


 9-11. Хосеп Самитер («Барселона», «Реал Мадрид») – 10 гол

Самитиер 1919-1932 йиллар мобайнида «Барселона» клуби шарафини ҳимоя қилиб, 333 та гол уришга муваффақ бўлган. Шундан сўнг у икки мавсум «Реал»да ҳаракат қилди. Умуман олганда Хосеп «класико»ларда жами 10 та голга муаллифлик қилган. Самитер ана шу голларининг 4 тасини чемпионатда, қолган 6 тасини кубок баҳсларида нишонлаган.


9-11. Хуанито («Реал Мадрид») - 10 гол

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланадиган Хуанито «Реал» таркибида 1977-1987 йиллар мобайнида тўп сурди. У бу давр ичида 100 дан ортиқ голларга муаллифлик қилган. Жумладан «Барса»га қарши баҳсларда 10 та тўп киритган. Ҳужумчи 8 та голини ла лигада, 2 та голини эса Лига кубогида урган.


 9-11. Уго Санчес («Реал Мадрид») – 10 гол

Мексикалик ҳужумчи 1985-1992 йилларда «бланкос» шарафини ҳимоя қилиб, 207 марта рақиб посбонларини ранжитишга муваффақ бўлган. Санчеснинг 10 та зарбасидан кейин «Барселона» дарвозабонлари ранжишган. Уго голларининг 8 тасини чемпионатда, 2 тасини суперкубокда нишонлаган.


8. Сантильяна («Реал Мадрид») – 12 гол

Сантильяна «Реал» шарафини 1971-1988 йилларда ҳимоя қилиб, 200 дан ортиқ голлар киритган. Карлос «Барса» побонларини 12 марта хафа қилган. У чемпионатда – 9, кубокда – 2 ва лига кубокда – 1 маротаба Каталонияликларни жазолаган.

5-7. Ференц Пушкаш («Венгрия») – 14 гол

31 ёшида «Реал» формасини кийиб, 39 ёшигача клуб шарафини ҳимоя қилган Пушкаш «бланкос» сафида 242 та гол нишонлаган. Ференц Ла лигада – 9, кубокда – 2 ва еврокубокларда 3 марта азалий рақиб дарвозасига аниқ йўл топа олган.

5-7. Фернандо Хенто («Реал Мадрид») – 14 гол

Бутун фаолиятини Мадрид суперклубига бағишлаган Хенто 1953-1971 йилларда «Реал» сафида 178 гол урган. У «Барселона»га қарши баҳсларда 14 марта зафар қучган. Чемпионлар кубогини 6 бора ютиб рекорд ўрнатган ҳужумчи чемпионатда 10, кубок ва еврокубокларда 2 борадан тўп киритган.

5-7. Сесар Родригес («Барселона») – 14 гол

«Барселона» афсонаси Сесар жамоа сафида 1942-1955 йиллар мобайнида 232та тўп уриб, Месси даври бошлангунга қадар клуб тўпурари бўлиб келган. Родригес чемпионат баҳсларида «Реал» дарвозасини 12 марта аниқ нишонга олган. Бу борада ҳам у рекордчи эди. Ҳужумчи қолган 2 та голини еврокубоклар доирасидаги матчларда киритган.

4. Рауль Гонсалес («Реал Мадрид») – 15 гол

«Реал» тарихидаги энг яхши иккинчи тўпурар ҳисобланадиган Рауль 1994-2010 йиллар мобайнида «қаймоқранглилар» сафида 323 та тўп киритган. Ана шу голларнинг 15 таси «Барселона» дарвозасидан ўрин олган. Рауль Каталонияликларни 11 марта чемпионатда, 3 бора суперкубокда ва бир марта еврокубокларда ранжитган.

Давоми>>>

Киритилди: 20:43, 22.12.2017.
Ўқилди: 10388 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик