Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Равшан Ҳайдаров: “Спарринг рақиб сифатида бежизга “Насаф” жамоасини танламадик”

Баҳо:
+ | -

Ўртоқлик учрашуви якунига етгач, U-23 терма жамоамиз устози Равшан Ҳайдаровнинг бугунги ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

-Аввалом бор, бугунги ўйинни ташкил қилиб берган “Насаф” клуби раҳбариятига, алоҳида Рўзиқул Саъдуллаевичга катта миннатдорчилигимни билдираман. Албатта бор йўғи бир ҳафта мобайнида фақат жисмоний тикланиш устида ишлаётган жамоанинг ўйини етарли даражада бўлмайди. Биз эса бир ой мобайнида узлуксиз ўйин амалиётига эга бўлиб турибмиз. Бу ҳаммага тушунарли. Бу учрашув кўпроқ биз учун муҳим эди. Биз бежизга спарринг рақиб сифатида “Насаф”ни танламадик. Бунга бугун ҳам қайтадан амин бўлдик. Жамоада юқори маҳоратга эга футболчилар жамланган. Бу жамоа ҳар бир ўйинда юқори савиядаги ўйин намойиш этади ва рақибини ҳам юқори даражада ўйнашга мажбур қила олади. Ўзингизга маълум, яқинда Таиландда бўлган халқаро мусобақада қатнашиб қайтдик. Бундай савиядаги мусобақа иштирокидан сўнг, тўхтаб қолишимиз мумкин эмас эди. Шунинг учун биз, назорат синов учрашувини ўтказиш учун “Насаф”га илтимос қилдик. Бугунги ўйин мазмунли ва мухлисларбоп ўйин бўлди деб, айта оламан.

Албатта бундай учрашувларда ҳисоб ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Муҳими, катта мусобақа олдидан биз учун фойдаси катта бўлади.

Якуний таркиб бўйича якуний қарор? Албатта бундай назорат учрашувлари бир томондан кўп нарсага ойдинлик киритса, иккинчи томондан саволлар ҳам пайдо қилади. Ҳали тайёргарлик жараёни давом этмоқда. Биз ҳозир жамоага 23 нафар футболчини жалб қилган бўлсак, 5-6 нафар захира номзодларимиз бор. Масалан, бугунги ўйинда дарвозабон Умиджон Эргашев ўз ўйини билан терма жамоамизга давогар эканлигини кўрсатди. Буни кўриб тўғриси жуда хурсанд бўлдим. Чунки, бизга қанчалик танлов катта бўлса, шунчалик имкониятимиз ҳам ошади. Тўғри, ҳозирги дарвозабонларимизга ҳеч қандай эътирозим йўқ, аммо эртага нима бўлишини билмаймиз. Шу жиҳатдан биз ҳар қандай вазиятга тайёр туришимиз керак бўлади.

Имкониятимиз қандай? Биз бу таркиб билан кўпдан буён биргамиз, бу жамоа олдига катта мақсад қўйса бўлади. Йигитларимиз ҳам шу даражага етиб келишди. Улар энди ўз олдиларидаги катта вазифасини адо этишлари қолди. Йигитларимизни жисмоний ва тактик жиҳатдан юқори даражадаги ўйин намойиш этишга лойиқ, деб ўйлайман. Мақсадимиз юқори. Ишонаманки, бўлажак мусобақада жамоамиз юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 23:44, 22.12.2017.
Ўқилди: 3902 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.