Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

«Металлург»га янги мураббий тайинланди

Баҳо:
+ | -

Кеча  “Металлург” клубининг Чирчиқда ўтказилган йиғилишида жамоа бош мураббийи бўлиб ишлаб келган тажрибали мутахассис Рустам Мирсодиқов истеъфо берганлигини эълон қилгандик. Бугун эса “Зером” меҳмонхонасида жамоанинг янги бош мураббийини таништирув маросими бўлиб ўтди. Шу кунгача “Пахтакор” жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаб келган Андрей Шипилов “Металлург” футболчиларига клубнинг янги бош мураббийи сифатида таништирилди.

Маълумот учун: Андрей Сергеевич Шипилов 1971 йил 23 март куни таваллуд топган. Узоқ йиллар мамлакатимиз ва хориж жамоаларида ҳимоячи, ярим ҳимоячи амплуаларида тўп сурган. Футболчилик фаолиятини 1990 йилда Тошкент вилоятининг “Свердловчи” жамоасида бошлаб (74 учрашув), кейинчалик “Трактор” (1992 йил, 13 учрашув – 1 та гол), “Чирчиқ” (1992, 12), Андижоннинг “Наврўз” (1993, 27-1),  Сирдарёнинг “Гулистон” (1994, 2) жамоаларида ўйнаган. 1994 йилда Россия Федерациясидан таклиф тушгач, “Торпедо” (Владимир, 1994, 8), “Металлург” (Новотроицк, 1994, 4), “Носта” (Новотроицк, 1995-96, 40) жамоаларида тўп сурган. 1997 йилдан яна мамлакатимизга қайтиб келган Андрей Шипилов “Андижон” (1997-2000, 111-9), “Навбаҳор” (2001, 3), “Андижон” (2001-2002, 26) жамоаларида ўйнади. Бир мавсум Россиянинг “Видное” (2003, 17-1) жамоаси таркибида бўлиб қайтгач, футболчилик фаолиятини 2003 йили Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоасида якунлаган.

Андрей Шипилов “Металлург” ПФК бош мураббийи этиб тайинлангунига қадар Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётганди. У шунингдек, 2015-2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам жисмоний тайёргарлик бўйича бош мураббий ёрдамчиси вазифасида хизмат қилган.

Таништирув маросими якунлангач “Кимёгар” стадионида Андрей Шипилов бошчилигида биринчи машғулот бўлиб ўтди. Аввалига спорт залида енгил жисмоний тайёргарлик машқаларидан кейин футболчилар стадионда югуриш, тўп билан ишлаш жараёнларини ўташди. Бекободликлар 30 декабрь санасига қадар Чирчиқ шаҳрида ҳар куни бир маҳалдан жисмоний тайёргарлик машқларини давом эттиришади.

"Металлург" ПФК матбуот хизмати

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:01, 26.12.2017.
Ўқилди: 4262 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.