Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

АПЛ. «Олд Траффорд»да супер ўйин ва иродали дуранг

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигасининг 20-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Бёрнли” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Учрашувда “Манчестер Юнайтед” 0:2 ҳисобида ортда бораётган бўлсада, якунда иродали дурангга эришди.

Дастлаб, меҳмонлар 3-дақиқада тезкор гол уришди, 36-дақиқада Дефур жарима зарбасидан Де Хеани супер зарбаси билан доғда қолдирди.

Ўйиннинг 53-дақиқасига келиб, Жесси Лингард катта саҳнага чиқди ва оёғининг орқа томони билан гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда яна Лингард ўзини кўрсатиб, рақиб ҳимоячилари хатосидан унумли фойдаланди ва якунда жамоасининг иродали дурангини таъминлади. Аслини олганда бугун “қизил иблислар” ўз майдонларида зўрға дуранг натижасини ушлаб қолишди.

АПЛ. 20-тур.

Манчестер Юнайтед – Бёрнли 2:2.

Голлар: 0:1 – 3 Барнс, 0:2 – 36 Дефур, 1:2 – 53 Лингард, 2:2 – 90 Лингард.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо (Лингард, 46), Джонс, Шоу, Янг, Мата, Погба, Матич, Рэшфорд, Лукаку, Ибрагимович.

Бёрнли – Поуп, Лонг, Тэйлор, Бардсли, Ми, Хендрик, Корк, Дефур (Воукс, 67), Гудмундссон, Арфилд, Барнс (Уолтерс, 81).

Огоҳлантиришлар: Рохо (2), Барнс (4), Тэйлор (34), Шоу (52), Мхитарян (59), Гудмундссон (65), Бардсли (69), Поуп (71), Воукс (79), Корк (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:58, 26.12.2017.
Ўқилди: 4839 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.