Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Альваро Мората “Брайтон энд Хоув Альбион”га қарши учрашувда гол урди.
Мазкур гол 25 ёшли футболчи учун олий чемпионатлардаги 50-гол сифатида қайд этилди.
Маълумот учун, Мората “Ювентус” таркибида 25 та, “Реал”да 15 та ва “Челси”га ўтгандан сўнг 10 та гол уришни уддалади.