Туриннинг “Ювентус” жамоаси ҳимоячиси Меҳди Бенатиа твиттер ижтимоий тармоғида жанжаллашди.
Италия “А” Сериясининг 18-турида “Рома” дарвозасига киритган ғалаба голидан кейин 30 ёшли футболчи ўз твиттерида ҳиссиётлари ҳақида ёзди.
Бу эса Рим жамоаси мухлисларига ёқмади ва турли хил баҳс мунозараларга сабаб бўлди. Оқибатда бу ирқий камситишга ҳам етиб борди.
Бенатиа бир хабарга шундай деб жавоб берди: “Сендек одам мени сўкиш учун ҳеч нима қилиб қўймаган, фақатгина телефонда катта гапирасан. Сен шунчаки, гўштнинг бир бўлагисан”, - деб ёзади Бенатиа.
Эслатиб ўтамиз, Меҳди Бенатиа 2013/14 йилги мавсумни “Рома” таркибида ўтказган.