Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Хави: «Де Брюйне – «Манчестер Сити»нинг «Месси»си»

Баҳо:
+ | -

"Барселона" клуби собиқ футболчиси Хави "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйненинг ўйинига юқори баҳо берди.

"Гвардиола "Манчестер Сити" клубига "Барселона"нинг ДНКсини олиб ўтди. Улар жамоавий ўйин орқали ғолиб чиқишмоқда. Аммо баъзида ўз олдига юқори мақсадлар қўядиган клубларга ақлбовар қилмас ишларни амалга ошира оладиган мутахассис керак. "Барса"да Месси шундай ижрочи ҳисобланса, "Сити"да — де Брюйне.

Ҳар сафар тўп Кевиннинг оёғига келиб тушганида қандайдир ғаройиб воқеа содир бўладигандек туюлади. Ҳар бир ўйинда катта устунлик билан ғолиб чиқиш мумкин эмас. Шундай бўладики, майдонда сеҳр намойиш қиладиган ўйинчи керак бўлади.

"Манчестер Сити"нинг рекордлари – бу тасодиф эмас. Пеп футбол билан яшайди ва ютқазишни ёмон кўради. У ўз шогирдларини шунга руҳлантиради. Гвардиола ғалабаларни қўлга киритади. Унинг муваффақиятларидан ҳайрон қолаётганим йўқ", – деди Хави.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли бельгиялик футболчи 2017/2018 йилги мавсумда АПЛ ва ЕЧЛ доирасида 25та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 12та голга узатма берди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 01:46, 30.12.2017.
Ўқилди: 2173 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3833]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2461]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2447]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2332]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2267]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2076]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2037]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1992]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1975]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1667]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик