Криштиану Роналду фаолиятини "Реал"да давом эттиришни истамай қолди. Бу ҳақда The Daily Record нашри хабар тарқатди.
Португалиялик футболчи "Мадрид" раҳбариятидан ўзини 89 миллион фунт ва ундан камроқ сумма эвазига бошқа жамоага қўйиб юборишни сўради. Унинг фикрича, бундан ортиқ маблағни ҳеч ким тўламайди. 32 ёшли футболчининг агенти «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» билан алоқани ушлаб туришибди. Айнан ушбу икки жамоа Роналдуга асосий даъвогар ҳисобланади.
Роналдунинг янги шартномасида бадал пули 887 миллион фунтни ташкил қилади. Табиийки, бундай пулга уни ҳеч ким сотиб олмайди.
Бундан ташқари, маълумотларга қараганда, Роналду ва «Реал» президенти Флорентино Перес ўртасида жиддий муаммо юзага келган. Улар орасида салбий муносабат ўзининг юқори чўққисига чиққан. Криштиану Пересни кўришни ҳам истамаяпти ва у билан гаплашмаяпти. Роналду дунёнинг энг яхши футболчиси бўла туриб Месси ва Неймардан кам маош олаётганидан ғазабда.