Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ислом Тўхтахўжаев: «2018 йил учун тасдиқланган регламент – ўзбек футболини ривожлантириш йўлида қўйилган улкан қадам»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди.

2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламентидаги талаблар олдинги йиллардагидан анча ўзгарди ва такомиллаштирилди. Бу борада қилинган ўзгаришлар хусусида Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” профессионал футбол клуби аъзоси Ислом Тўхтахўжаев ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Келаси мавсум учун тасдиқланган регламент талаб ва шартларини ўқиб, рости жуда хурсанд бўлдим. Зеро ушбу регламент ўзбек футболини янада ривожлантириш йўлида қўйилган улкан қадам бўлди, деб ҳисоблайман. Унга футболимизни тўла профессионал йўлда давом этиши учун зарур бўлган ўзгариш ва янгиликлар киритилган.

Мисол учун, эндиликда Суперлигада ўйинлар энг камида 18:00да бошланади. Бу барча учун қулайдир. Футболчилар ҳам ёзда иссиқ ҳароратда эмас, балки салқин тушгач ўйнаш имконига эга бўлишади. Бу уларнинг майдонда тўла куч билан ҳаракатланишига туртки бўлади. Қолаверса, оддий мухлис ҳам бемалол ишдан сўнг стадионга келиши мумкин бўлади. Ушбу қарорни тўла қўллаб-қувватлайман.

Яна ўйинлар ўтказиладиган стадионлар учун қўйилган талаблар кучайгани ҳам муҳим қарордир. Зеро, стадионда футболчи учун ҳам, мухлис учун ҳам шарт-шароит яхши бўлиши лозим. Шунда стадионларга ишқибозлар ташрифи ҳам ошишига аминман.

Яна ҳакамлар учун иш ҳақининг оширилганини ижобий ҳолат, деб баҳолайман. Зеро улар ҳам майдонда кам ҳаракат қилишмайди. Қолаверса, ҳакамнинг масъулияти жуда катта. Агар унга меҳнатига яраша ҳақ тўланса, ҳакамлар ҳам ўйинларни ҳалол ва тўғри бошқаришади.

Шунингдек, Суперлига клубларининг ёшлар таркиблари ўртасида бир нечта ёш тоифасида мамлакат биринчилиги ўтказилиши ҳамда клубларнинг ўз академияларига эга бўлиши лозимлиги тўғрисидаги шарт ҳам жуда дадил қадамдир. Бу орқали турли ёшдаги терма жамоаларимиз учун яхши савиядаги футболчилар етишиб чиқиши таъминланади.

Умуман олганда, 2018 йил учун регламент ўзбек футболи ривожида анча муҳим ўрин тутади, деб ўйлайман. Умид қиламанки, амалга оширилаётган бундай ислоҳотлар футболимизни янги босқичга олиб чиқади", — дейди маҳоратли футболчи.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:50, 30.12.2017.
Ўқилди: 4543 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.