Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Шота Арвеладзе: "Энди ишқибозлар 12 жамоа иштирокида янада қизиқарли учрашувларга гувоҳ бўлишади"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди.

2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламентидаги талаблар олдинги йиллардагидан анча ўзгарди ва такомиллаштирилди. Ушбу ўзгаришлар ҳақида “Пахтакор” клуби бош мураббийи – Шота Арвеладзе ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

- Чемпионатни янги форматда ўтказиш менга маъқул тушди. Энди ишқибозлар 12 жамоа иштирокида янада қизиқарлироқ учрашувларга гувоҳ бўлишлари мумкин. Шунингдек, иккинчи босқичдаги ҳар бир беллашув деярли финалга тенг бўлади. Совринли ўринлар учун ҳам, лигада қолиш учун ҳам кескин рақобат юзага келади.

Учрашувларнинг соат 18:00 ва ундан кейин бошланишини қўллаб-қувватлайман. Ўтган мавсум жуда иссиқ ҳавода 17:00да бошланган ўйинларни кузатдим. Бундай ҳолатда футболчилар мухлисларга чиройли футбол тақдим эта олишмайди. Ишқибозларнинг ўзи ҳам қулайликни ҳис қилишмайди. Майдонлар масаласига алоҳида эътибор берилганини эътироф этиб ўтардим. Яхши майдонда футбол янада чиройлироқ кўриниш олади.

Тартиб-интизом ва клубларнинг шаклланишига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Бу ўзбек футболи учун катта фойда келтиради деб ўйлайман, - деди мураббий.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:37, 30.12.2017.
Ўқилди: 3742 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.