“Ньюкасл” бош мураббийи Рафаэль Бенитес “Манчестер Сити”га қарши ўйин (0:1)дан сўнг учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Учрашув мураккаб ўтишини билгандик. Ўйин сўнгида бизда бир нечта хавфли вазиятлар юзага келди. Қарши ҳужум усулида ўйнашни режалаштиргандик.
Аммо, бу учун ҳимояда яхши ўйнаш керак эди, лекин биз буни уддалай олмадик. Сўнги 20 дақиқа биз режадагидек ўйин намойиш қилдик. Ҳужумни ташкил қилишни танаффус пайтида ўрганиб тегишли ҳулоса чиқардик ва бу бизга ёрдам берди”, - дейди Бенитес.