“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Рагнар Клаван “Бернли”га қарши ўйиндан (1:2) кейинги фикрларини билдириб ўтди.
“Ғалаба муҳим эди. Голни мен урдимми? Ажойиб. Чизиқдан ўтиб кетгандим, шунинг учун гол эканлигига шубҳаландим. “Бернли” майдонида ўйнаш жуда мураккаб вазифа. Биз ажойиб ўйин намойиш қилдик”, - дейди Клаван.
Маълумот учун, Клаван АПЛ тарихида биринчи марта гол урган эстониялик футболчига айланди.