Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Қора жоду таъсирида ёхуд камтар «Беневенто» тарихи ҳақида

Баҳо:
+ | -

2005 йил ёзида Италия жанубида жойлашган мўъжазгина Беневенто шаҳри жамоаси солиқлар ва бошқа тўловлардан бўлган катта қарзлар боис расмий равишда тугатилиши керак эди.

Аммо энг сўнгги лаҳзаларда севимли жамоаси жонига Оресте Вигорито оро кирди - у кредитлар ёрдамида клуб қарз­ларини тўлади.

Ўша пайтларда ҳеч ким номи кўпчиликка таниш бўлмаган тадбиркор бу ишга нима учун қўл урганини тушунмаганди. Жавоб орадан 10 йил ўтгандан кейингина топилди.

2015 йили «Беневенто» про-лигада мустаҳкамланиб олди ва янги мавсумга астойдил тайёрлана бошлади. Ўшанда лигада абсолют фаворит сифатида «Лечче» саналар ва бу клуб чиндан ҳам катта фарқ билан жадвалда етакчи эди.

Аммо чемпионат охирига бориб кутилмаган ҳолат юз берди - жамоа мағлубиятлар гирдобига тушиб қолди. Бундан фойдаланган «Беневенто» эса пистирмада тургандай етакчиликни илиб кетди ва ўн йил аввал йўқликка ҳукм қилинган клуб «В» сериясига чиқди!

Аммо «Беневенто»ни энди тўхтатиб бўлмасди - жамоа «плей-офф» орқали «А» сериясига ёриб кирди. Натижада шаҳар кўчалари чинакамига байрам тусини олди: «Карпи» устидан тарихий ғалабага эришилган санани Италия жанубидаги кичкинагина шаҳар аҳолиси шу даражада катта нишонладики, ҳатто космосдан туриб ҳам буни кўришган бўлса ажаб эмас.

Аммо ўшанда ҳеч кимни «Беневенто» «А» сериясидаги баҳсларга мутлақо тайёр эмаслиги қизиқтирмасди: на таркиб, на молиявий ва на инфратузилма жиҳатидан.

Оресте Вигорито дастлаб мавжуд муаммоларга бўлган эътибордан ҳайратлантирувчи цитаталар билан қутулмоқчи бўлди: «Биз «В» серияда қайта пайдо бўлишни режалаштирмаяпмиз. Ишончим комилки, юқори дивизионда мустаҳкамланиб олишга кучимиз етади».

Аммо «Беневенто» қайси лигага чиқиб олганлигини тушунмаётгандай эди: клуб харид қилган энг таниқли футболчи - «Хераклес» форварди Самуэль Арментерос ва «Аталанта» вингери Марко Д~Алессандро бўлди. Энг сўнгги лаҳзаларда эса «Ла­цио»дан Данило Катальди ижарага олинди.

Дастлаб «Беневенто»нинг ҳужумкор футболи ёмон кўринмади. Ҳатто ўта кучли рақибларга қарши ўйинларда ҳам жамоа чиройли комбинациялар яратди ва доимий равишда ҳужум қилди. Аммо турдан-турга «Беневенто»нинг руҳи пасайиб бораётгани кузатилди.

«Торино»га қарши уйда ўтказилган ўйиндаги мағлубият бу борада энг сўнгги томчи бўлди: 92 дақиқа майдонда тенг кураш борди ва бу финал ҳуштаги янграшига саноқли сониялар қолганида туринликлар форварди Яго Фальке ҳисобни очгунича давом этди. Шундан кейинги ўйинларда эса жамоа­нинг ўзига бўлган ишончи йўқолди.

«Беневенто» сардори Фабио Лучионе билан юз берган можаро эса клубни жарга қулатди. Текширувларнинг бирида маълум бўлдики, ҳимоячи тақиқланган моддаларни истеъмол қилган экан ва бу уни 4 йилга ўйинлардан дисквалификация қилинишига олиб келиши мумкин.

Орадан бироз вақт ўтгач, Лучионе ҳимоясига Вигорито қўл урди: «Ҳаммасига жароҳатлар устига суртиладиган крем айбдор. Футболчи машғулотларда жароҳат олгач, шифокор Лучионега дорихоналарда эркин сотиладиган кремни суртди. Бу допинг иши очилишига сабаб бўлмаслиги лозим.

Бундай масала кўтарилганда оддийгина тасодифни ҳам эътиборга олиш керак-ку, ахир. Лучионе - рецептга амал қиладиган оддий йигит, холос».

Ўз етакчисисиз қолган жамоа уй ўйинида «Фиорентина»дан 3та гол ўтказиб юборди ва бу Вигорито учун сўнгги томчи бўлди: эртаси куни у бош мураббий Марко Баронини ишдан бўшатди.

«А» серияси билан Барони ҳамон тил топиша олмаяпти. 2009 йилда у «Сиена»ни тарк этган Марко Жампаоло ўрнини эгаллаганди. Натижа кутилганидек бўлмади: 1 дуранг ва 3 мағлубият.

Орадан 8 йил ўтгач, унинг «Беневенто»си антирекорд ўрнатди - ҳозиргача Европадаги ҳеч бир клуб кетма-кет 14 учрашувда мағлуб бўлмаганди!

Клубни қутқаришни Вигорито «Наполи» экс-хавбеги Роберто де Цербига топширди, чунки у доимо ҳужумкор футбол ўйнаб келган. «Биз «А» сериясидан тушиб кетмаслигимизга ҳамон ишонаман», - деди «Беневенто» президенти навбатдаги марта. Бу сафар унга ҳеч ким ишонмаганлиги аниқ.

Де Церби даврида жамоа бирорта ҳам балл ололмади, бу эса «Беневенто» мухлисларини қайғуга солиши аниқ. «Қизил-сариқлар» дои­мий равишда сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юборишяпти: «Беневенто» «Торино», «Сассуоло» ва «Аталанта»га қарши ўйинларда шу боис қимматли очколарни бой берди.

- Чор-атрофдан жамоамиз шарафига мақтовлар ёғдирилмоқда, аммо биз ҳамон очко ололмаяпмиз. Барчасига жодугарлар айбдор, боиси улар доим шаҳримизга салбий таъсир кўрсатиб келишган, - деган хулосага келди Вигорито.

Ўрта асрларда Беневенто шаҳри Малевентум деб номланган, бунинг маъноси «фожиали воқеалар макони» демакдир. Айримлар мазкур шаҳарни жодугарларнинг норасмий пойтахти деб билишган.

Баъзи ҳолларда «қора жоду» «Беневенто» фойдасига ишлаётгандек туюлади. «А» сериясидаги илк очкосини жамоа қай тарзда қўлга киритганини бутун «кўҳна қитъа» ёдида сақлаб қолган бўлса, не ажаб: «Милан»дан, қўшиб берилган дақиқалар охирида дарвозабон томонидан урилган гол ҳисобига.

Албатта, Вигорито ноҳақ: «Беневенто»нинг қулаши тайин. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, бунда­йин ёввойи перформанс ҳаққи-ҳурмати клубнинг юқори лигага сакраши арзирли ҳолат.,

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:01, 04.01.2018.
Ўқилди: 2150 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.