“Аль-Садд” ярим ҳимоячиси Хави “Бавария” аъзоси Франк Риберини Қатарга чорламоқда.
“Агар Рибери Қатарга кўчиб ўтса, бу мазкур мамлакатда яшовчи ҳар битта фуқаро учун жуда ажойиб янгилик бўлади. Бу ерда ҳаёт даражаси жуда юқори. Қатар — оиланг билан яшаш учун ажойиб мамлакат. Масалан, менинг қизим Асиа Қатарда туғилган ва мен бундан бахтлиман. Бу ерда ҳамма шароит бор.
Тўғри, Қатарда футбол Европадагидек ривожланмаган, бироқ, Рибери фаолиятини Қатарда, масалан, “Аль-Садд”да давом эттирса, жуда яхши бўларди. Рибери — дунёнинг охирги тўққиз йилликдаги энг яхши футболчиларидан бири”, деди Хави.