Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос машғулотлар вақтида жароҳат олди.
Хабарда ёзилишича, Рамоснинг тикланиши учун камида 2-3 ҳафта вақт кетади. Футболчининг чап оёқидаги мушакларида муаммолар бор.
Эслатиб ўтамиз, Рамос “Реал”нинг бугун “Нумансия”га қарши учрашув (3:0) ини ўтказиб юборганди.