Яримҳимоячи Филиппе Коутиньо "Барселона"га трансферининг бир қисмини "Ливерпуль"га тўлашга рози бўлди.
The Times хабарига кўра, футболчи ўзи учун тўланган 120 млн евро ва 40 млн евро бонусдан 11,5 млн фунтни (12,94 млн еврога яқин) ливерпулликларга қайтаради.
25 ёшли футболчи каталонияликлар билан 5 ярим йиллик шартнома имзолади. Унинг учун 400 млн евро товон пули белгиланган.
Коутиньо 2013 йилда "Ливерпуль"га "Интер"дан ўтган. Англия жамоасида 201 та ўйин ўтказиб, 54 та гол урган ва 46 та голга тўп оширган.