Хабар бериб ўтганимиздек, “Сўғдиёна” мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Александр Мочинов қўл остида жамоа йиғин давомида бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирганди.
Худди шундай ўртоқлик учрашувлардан бири бугун Тошкентда бўлиб ўтди. Унда спарринг рақиб сифасида “Насаф” жамоаси танланди.
Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Ҳар иккала жамоада ҳам бир нечта голли вазиятлар ярата олди. Биринчи бўлим сўнггида Драган Черан жарима зарбасидан гол киритишга муваффақ бўлди. Шу тариқа биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якун топди.
Иккинчи бўлим ҳам жуда қизиқарли бўлди. Шуни айтиш жоизки “Сўғдиёна” иккинчи бўлимда анча ҳужумкор ўйнади. Аммо қарши ҳужум қилган “аждарлар” яна жиззахликлар дарвозасини ишғол қилишди. Драган Черан ўйинда дублга эришди.
Иккинчи бўлимда “Сўғдиёна”да ҳам бир нечта голли вазиятлар бўлди, аммо улардан унумли фойдаланилмади. Ўйин сўнггида ҳакам томонидан дарвозамизга пенальти белгиланди. Шу кунга қадар “Сўғдиёна” сардори сифатида фаолият олиб борган Санжар Рашидов қаршиликлар сафидан ўрин олиб, пенальтидан унумли фойдаланди. Ўйин 3:0 “Аждар”лар фойдасига якунланди.
“Сўғдиёна”: Ширинбой Абдуллаев, Элёр Орифов, Сардор Қулматов, Сардор Эминов , Шохрух Холматов ,Отабек Ҳайдаров, Умид Қодиров, Азамат Исроилов, Обид Ҳакимов, Иззатилла Абдуллаев ,Фарход Мирахматов.
Захира: Шерзод Жалилов, Сахоб Рашидов ,Жасур Ўринов, Фазлиддин Исоимддинов ,Иброҳим Қодиров, Ойбек Нурматов.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати