Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

«Нефтчи»ни Мурод Исмоилов бошқарадими?

Баҳо:
+1 | -

Шу кунларда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида машғулотларни олиб бормоқда. Мураббийлар штабидаги Мурод Исмоилов, Сергей Лебедев ҳамда Баҳром Ҳайдаров каби тажрибали мутахассислар футболчилар билан ишлаётган бўлса, Баҳодир Шамшиддинов дарвозабонларни шуғуллантирмоқда. Кундалик асосий жараён шундан иборат саналади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, қишки ўқув-машғулот йиғинлари бир маҳалдан ўтказилмоқда.

Бугун жамоанинг жорий йилдаги дастлабки учрашуви Қувасойнинг “Цементчи” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Айтиш керакки, мазкур ўртоқлик ўйини хар иккала жамоа учун ҳам анчайин фойдали саналади. “Нефтчи” жамоасининг мазкур ўйиндан асосий кўзлаган мақсади, жамоа кўригида бўлиб турган бир қатор фарғоналик ёш футболчиларни синовдан ўтказиш ва қишки йиғин чоғида футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этишдан иборатдир. Шунингдек, қувасойликлар ҳам мазкур беллашув орқали кўрикдаги янги ижрочиларни кўздан кечиради. Бу “Нефтчи” жамоаси учун мазкур ҳафтадаги ягона ўйин эмас. Шанба куни фарғоналикларни вилоятининг яна бир жамоасига қарши ўйин кутмоқда.

Маълумот ўрнида, бугунги ўртоқлик ўйини Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 11:00да бошланади.  Дербига марҳабо!

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 09:42, 09.01.2018.
Ўқилди: 3380 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.