“Барселона” собиқ ярим ҳимоячиси Хави келажакда кимлар дунёнинг етакчи футболчиси бўла олишини айтди.
“Месси ва Роналду давридан сўнг Неймар етакчиликни қўлга олиши мумкин. Бразилияда ЖЧ-2018 финалига етиб бориш учун имкониятлари етарли. Неймар даври уч, тўрт йил давом этади. Шундан сўнг, Мбаппенинг вақти келади. Унинг жисмоний ҳолати ёшига тўғри келмайди, шунинг учун у бемалол етакчиликни қўлга олиши мумкин. Менимча Неймарнинг ўйин услуби Мессига ўхшаб кетади. Мбаппеда иқтидоридан кўра жисмоний имкониятлари юқори. Иқтидорли футболчиларда бу ҳислатларнинг иккиси ҳам мужассам бўлган. Масалан, Марадона, Пеле, Роналду, Месси, Неймар. Мбаппеда иқтидор бор, унинг ўйин услуби кўпроқ Анрини эслатиб юборади. Килиан ўйин жараёнини яхшироқ тушуниб олиши лозим. Унинг қолган ўйинларда қандай ҳаракат қилишини кузатмоқчиман. Ҳозирча Неймар ундан кучлироқ”, - деди Хави.